Айнӣ дамда Тошкентдаги CAEx кўргазма мажмуасида “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Айнӣ дамда Тошкентдаги CAEx кўргазма мажмуасида “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Экология вазири Азиз Абдуҳакимов қуйидагиларни таъкидлади:
«Бугунги кўргазма — бу шунчаки технологиялар намойиши эмас, балки минтақалар, тармоқлар ва давлатлар ўртасидаги чуқур ҳамкорлик учун бошланғич нуқтадир. Ўзбекистон Марказий Осиёда экологик технологияларни илгари суриш бўйича минтақавий платформага айланишга тайёр».
Шунингдек, вазир глобал экологик чақириқлар тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этаётганини таъкидлади ва "Eco Expo Central Asia" янги ёндашувлар шаклланадиган, иқлим ва экологик муаммолар ечими изланадиган муҳим майдонга айланишига ишонч билдирди.
"Eco Expo Central Asia" — бу Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ва Марказий Осиёдаги энг йирик экологик кўргазма бўлиб, 30 дан ортиқ мамлакатдан 3000 дан зиёда иштирокчини бирлаштирди. Кўргазмада илғор “яшил” технологиялар, чиқиндиларни бошқариш, сув ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергетика соҳаларидаги энг яхши ечимлар намойиш этилмоқда.
Мазкур тадбир Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари, халқаро ташкилотлар ва глобал инвесторларни бирлаштирувчи муҳим мулоқот ва бизнес платформасидир.