Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

ДХХ: "2024-2025 йиллар мобайнида ҳалқаро ҳамкорлик доирасида тадбирлар ўтказилиб, 43 нафар шахс қўлга олинди" (видео)

ДХХ: "2024-2025 йиллар мобайнида ҳалқаро ҳамкорлик доирасида тадбирлар ўтказилиб, 43 нафар шахс қўлга олинди" (видео)

Халқаро ҳамкорлик доирасида 2024-2025 йиллар кесимида Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари ваколатли органлари билан ҳамкорликда 32 та фаол тадбирлар ўтказилди. Натижада 43 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 639 кгдан ортиқ наркотик моддалар олинди.

Бу ҳақда 26 июнь – Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш куни муносабати билан Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтаётган тадбирда маълум қилинди.

Тадбирда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси аъзолари, мутасадди давлат органлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Киритилди: 14:50 26.06.2025. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!