Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров дунёнинг 12 давлатида 100 дан ортиқ биологик фарзандлари борлигини айтди. Улар сперма донорлиги туфайли дунёга келган.
Дуров 15 йил олдин донор бўлганини айтиб ўтди. Бу фарзанд кўра олмаган дўсти унга яқинлашиб, рафиқаси билан фарзандли бўлиши учун биоматериални хайрия қилишни сўраганидан кейин содир бўлди.
Тиббиёт муассасасида Дуровга аноним равишда кўпроқ жуфтликларга ёрдам бериш учун кўпроқ биоматериални бериш таклиф қилинди.
"Менга ҳозиргина 100 дан ортиқ биологик фарзандларим борлигини айтишди... Менинг олдинги донорлик фаолиятим 12 мамлакатдаги 100 дан ортиқ жуфтликларга фарзанд кўришга ёрдам берди", — деб ёзди Дуров Telegramдаги каналида.
Энди Дуров биологик фарзандларининг бир-бирини топиши осонроқ бўлиши учун ДНК кодини очишни режалаштирмоқда.