Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Дуров ўз фарзандларига 30 йил давомида пул олишни тақиқлаб, васият қилди

Дуров ўз фарзандларига 30 йил давомида пул олишни тақиқлаб, васият қилди

Telegram асосчиси Павел Дуров эркинликларни ҳимоя қилиш фаолияти билан боғлиқ хавф-хатарлар туфайли васиятнома ёзди. Ҳужжатга кўра, миллиардернинг фарзандлари унинг аккаунтларига фақат 30 йилдан кейин кира олади.

"Мен улар оддий одамлардек яшашларини, ўз ҳаётларини қуришларини, ўзларига ишонишни, ижод қила олишларини ва банк ҳисобига қарам бўлмасликларини истайман", — деди у Франциянинг Le Point журналига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, ўз иши туфайли у “кўплаб душманлар орттирган, жумладан, қудратли мамлакатларда”. Дуров ўз фарзандлари ва Telegramни ҳимоя қилмоқчи эканлигини қўшимча қилди.

Миллиардер, шунингдек, у уч хил аёлдан олти фарзанднинг “расмий отаси” эканлигини айтди. Боз устига, у яқинда Дубайда ўғил кўрди, бироқ Францияда ҳибсга олингани сабабли ундан ажралишга мажбур бўлди.

Дуровнинг таъкидлашича, у илгари сперма донорлиги туфайли 12 мамлакатда юздан ортиқ боланинг биологик отаси ҳамдир. Унинг сўзларига кўра, бу болалар қандай туғилганлиги унинг учун фарқ қилмайди, шунинг учун уларнинг барчаси "бир хил ҳуқуқларга эга бўлади". Ўтган йилнинг июль ойида Павел Дуров дунёнинг 12 мамлакатида сперма донорлиги туфайли дунёга келган 100 дан ортиқ боланинг биологик отаси экани маълум бўлди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, у бундан 15 йил аввал донор бўлган.

Киритилди: 11:10 19.06.2025. Ўқилди: 1226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!