Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Дуров: "Макрон қўл остида Франция кучсизланиб бормоқда"

Дуров: "Макрон қўл остида Франция кучсизланиб бормоқда"

Telegram асосчиси Павел Дуров Франция президенти Эммануэль Макронни сиёсати учун танқид қилди ва Руминиядаги сайлов можаросидан кейин унинг хабарига эътибор бермаганини тан олди.

Дуровнинг айтишича, Франция президенти унга Telegramда узоқ вақтдан бери турли мавзуларда хат ёзган.

"Охирги марта Руминиядаги сайловлар ва аралашув талаблари ҳақидаги баёнотим куни эди. У менга хабар юборди. Мен унга жавоб бермадим" - деди у Le Point журналига берган интервьюсида.

Дуровнинг сўзларига кўра, у Макрондан ҳафсаласи пир бўлган, гарчи у илгари ундан "катта умидда бўлган". Telegram асосчиси Франция раҳбари баъзи нарсаларни тушунган ва уларни яхшироқ бажариши мумкин бўлганини, бироқ ҳозир у тобора кўпроқ хатоларга йўл қўяётганини таъкидлади.

"Мен жуда ҳафсалам пир бўлди. Франция кучсизланиб бормоқда", деди Telegram асосчиси.

Киритилди: 11:30 19.06.2025. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!