Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Дунёнинг ТОП-300 университетлари филиаллари Ўзбекистонда очилади

Дунёнинг ТОП-300 университетлари филиаллари Ўзбекистонда очилади



Ўзбекистонда ҳозир 32 та хорижий олий таълим муассасаси фаолият юритмоқда. Эндиликда дунёнинг энг кучли 300 та университети филиалларини ташкил этиш асосий вазифалардан бири бўлади.

Нуфузли университетлар франшизасини олиб келган хусусий олийгоҳларга лаборатория ва жиҳозлар харажатлари ҳамда бренд учун тўловнинг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.

Кампус қурилиши харажатларининг 30 фоизигача компенсация қилинади ва давлат гранти ўринлари ажратилади. Бунда муҳандислик, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, сунъий интеллект ҳамда тиббиёт каби соҳаларга устувор аҳамият берилади.

Киритилди: 17:52 30.09.2026. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!