Таиланднинг Чонбури шаҳридаги ҳайвонот боғи “истиқоматчиси” Мэ Мали лақабли бегемот ўзининг 55 ёшини “нишонлади”.
Ҳайвонот боғи кузатувчилари у учун тропик мевалар ва сабзавотлардан торт тайёрлашди. Боғ меҳмонлари эса бегемот учун қўшиқ куйлашди. Ҳайвонот боғи директори Аттапорн Срихеруннинг айтишича, у дунёдаги энг қари бегемот бўлиши мумкин.
Одатда, ёввойи табиатда бегемотлар 40 ёшгача яшайди. Камдан-кам ҳолларда эса улар 60 йилгача умр кўриши мумкин. Мэ Малининг 21 та боласи бор ва улар Таиланднинг турли ҳайвонот боғларида яшашади.