Бугунги кунда сиёсий ҳокимият асосан кекса эркаклар қўлида жамланмоқда: АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон... Тахминан 8 миллиард аҳолининг 5,4 миллиарди, яъни 67,5 фоизи, 70 ёшдан ошган эркаклар бошқаруви остида яшайди.
Энг кекса амалдаги давлат раҳбари — Камерун президенти Пол Биядир. У 91 ёшда ва 42 йилдан бери ҳокимият тепасида. Бироқ Камерунда аҳолининг ўртача ёши атиги 18 га тенг.
Дунёда фақат 380 миллион киши — яъни глобал аҳолисининг бор-йўғи 5 фоизи — аёллар бошқараётган давлатларда яшайди. Бундай мамлакатлар сони 28 та бўлиб, энг катталари Мексика ва Италия. Энг ёш аёл бош вазир эса Исландияда: Криструн Фростадоттир, у атиги 36 ёшда.
Bild таҳлил давомида номинал давлат раҳбарларини эмас, балки ҳақиқий сиёсий қарорларни қабул қилувчи шахсларни ҳисобга олди.