Ушбу воқеа Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, расмий дипломатиядан ташқари ҳам бизнес ва инвестиция соҳасида ҳамкорлик кенгаяётганини кўрсатади.
Тошкентдаги илк филиалнинг очилиш маросимида АҚШнинг элчиси жаноб Жонатан Ҳеник раҳбарлигидаги АҚШ элчихонаси делегацияси қатнашди. Тадбир давомида у International Beverages Tashkent раҳбари жаноб Шуҳрат Эргашев билан биргаликда рамзий қизил лентани қирқиб, Тошкентдаги Burger King ресторанини очиқ деб эълон қилдилар.
Дунёдаги иккинчи йирик тезкор овқатланиш ресторанлари тармоғи ҳисобланган Burger King ишга туширилиши муҳим халқаро қадамлардан бири бўлиб, компания учун мамлакатда самарали ўсиш учун мустаҳкам пойдевор яратади.
Бренд замонавий ресторан дизайни, янги иш ўринлари ва узоқ вақтдан бери Burger King рамзига айланган юқори хизмат кўрсатиш стандартларини ваъда қилмоқда.