Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дунёдаги илк олмосли аккумулятор ишлаб чиқилди

Дунёдаги илк олмосли аккумулятор ишлаб чиқилди

Бристоль университети ва Буюк Британия Атом энергияси бошқармаси (UKAEA) олимлари углерод-14 асосида дунёдаги илк олмосли аккумуляторни ихтиро қилишди.

У қурилмани бир неча минг йил давомида қувватлантиришга қодир.

Қурилма ёруғликни электр энергиясига айлантирадиган қуёш панеллари каби ишлайди. Аммо ёруғлик зарралари (фотонлар) ўрнига олмос тузилмасидаги тез ҳаракатланувчи электронлардан фойдаланади.

Янги технология радиоактив изотопнинг сунъий олмосга хавфсиз тарзда “қадоқланиши”ни кўрсатади. Бу микроваттларда доимий қувват олиш имконини беради.

Олмосли батареялар биомослашувчан. Улар эшитиш аппаратлари ва кардиостимулятор каби тиббий асбобларда қўлланилиши мумкин. Улар, шунингдек, экстремал шароитларда, масалан, анъанавий батареяларни алмаштириш жуда қийин бўлган коинотда қўлланилиши режалаштирилган. Бристоль университети веб-сайтига кўра, мазкур батарея харажатларни камайтириш ва жиҳозларнинг ишлаш муддатини узайтириш имконини беради, деб хабар беради mir24.tv.

Киритилди: 13:40 06.12.2024. Ўқилди: 2637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!