Зўравонлик дунёнинг деярли барча минтақаларига тарқалди: 2024 йилнинг ўзида 50 мамлакатда камида 56 та қуролли тўқнашувлар қайд этилган. Бу Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
Ушбу маълумотлар The Telegraph томонидан ACLED тадқиқотига таянган ҳолда эълон қилинган ва Global Peace Index ва Uppsala Conflict Data Program дастури мутахассислари томонидан ҳам тасдиқланган.
Бугунги кунда дунёда ҳар олти кишидан бири можаро зонасида яшаши тахмин қилинмоқда. Сўнгги тўрт йил ичида қурбонлар сони бир миллиондан ошди, бу аввалги ўн йиллик (2010-2019)дагидан кўп.
Ўлимларнинг кўпайишига асосий ҳисса қўшган учта йирик уруш : Мянмадаги тўнтариш, Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Ғазода давом этаётган Исроил кампанияси.