Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Дунё харитаси 500 йил ичида илк бор янгиланди

Дунё харитаси 500 йил ичида илк бор янгиланди
БМТ машҳур Меркатор проекциясидан воз кечишга қарор қилди Ушбу проекция XVI асрда тузилган бўлиб, ҳозиргача дарслик ва турли хизматларда қўлланиб келинади. Унинг асосий муаммоси шундаки, мамлакат экватордан қанчалик узоқда жойлашган бўлса, у ҳақиқий ўлчамидан шунчалик каттароқ кўринади. Масалан, одатий харитада Гренландия деярли Африка билан тенгдай кўринади. Лекин, Африка ундан тахминан 14 баробар катта. Бу ўзгариш ташаббускорлари айнан Африка мамлакатлари бўлди — уларнинг фикрича, эски харита қитъа ҳажми ҳақидаги тасаввурни жиддий бузиб кўрсатади. Янги хариталар яқин йиллар ичида пайдо бўла бошлайди.
Киритилди: 18:55 07.09.2026. Ўқилди: 1004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!