Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Дорихонада маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

Дорихонада маст эркак 14 ёшли болани калтаклади

Андижон вилоятида маст ҳолдаги эркак ёш болани калтаклагани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Унда катта ёшдаги эркак дорихонада 14 ёшли болага таҳдид қилиб бақирган ва юзига уриб, йиқитган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова маълум қилди.

“Аниқланишича, 2025 йил 26 июл куни Андижон шаҳрида яшовчи (1977 йилда туғилган) фуқаро С.Ж. дорихонага маст ҳолатда келиб, у ерда бўлган вояга етмаган (2011 йилда туғилган) М.К. билан аввал суҳбатлашмоқчи бўлиб гапирган, сўнг болани хақорат қилган ва унинг юзига кафти билан урган.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жумладан, вояга етмаган М.К.га етказилган тан жароҳати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Ж.С.га нисбатан тегишли тартибда қонуний чоралар кўриш жараёни кетмоқда” - дейилади омбудсман хабарида.

Киритилди: 22:26 05.08.2025. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!