Андижон вилояти, Хўжаобод туманидан бўлган 18 ёшли икки йигит ўзлари Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини Сирдарё вилояти ҳудудида ҳайдовчи ҳожатхонага кирганидан фойдаланиб, олиб қочган. Тўсиб ушлаш режаси ҳаракатга келтирилгач, уларни Бўка тумани ҳудудида ИИБ ходими тўхтатишга уринган. Аммо улар ходимни пичоқлаб, Cobalt’ни қолдирган ҳолда унинг Matiz машинасини ҳайдаб кетишган.
Кейинроқ Matiz’да йўлни тўсиб чиққан ЙПХ ходимини уриб кетишди. Якунда улар Оҳангаронда қўлга олинган.