Тошкентда аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Амалга оширилган кенг қамровли ишлар натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг фуқаролар учун сезиларли даражада ўзгаришига эришилди. Бугундан бошлаб пойтахтнинг барча аҳолиси ва меҳмонлари гўшт ва гўшт маҳсулотлари мисолида бунга шахсан амин бўлишлари мумкин.
Тошкент шаҳри бозорларида гўшт маҳсулотлари савдо шохобчалари кўпайтирилди ва кенгайтирилди, бу эса харидорлар учун қулай шароитлар яратди. Таъкидлаш жоизки, нархлар барқарорлаштирилди. Бу йўналишдаги ишлар тинимсиз давом эттирилмоқда.
Пойтахтнинг бешта йирик бозорида гўшт нархи аллақачон пасайган:
• Чорсу
• Юнусобод
• Фарҳод
• Авиасозлар
• Қўйлиқ
Батафсил маълумотлар ҳокимликнинг кейинги хабарларида берилади.