Америкада ахборот технологиялари соҳасидаги иш ўринлари қисқармоқда. 2025 йилнинг июлида уларнинг сони 10,3 мингтага, йил бошидан эса 26,5 мингтага камайди. Махсус профилда 250 мингга яқин бўш иш ўринлари мавжуд бўлса-да, деярли 150 мингта IT ходимлари ишсиз қолмоқда.
Таққослаш учун: 2024-йилнинг биринчи ярмида АҚШда ITсоҳаси атиги 6,2 мингта иш ўринларини йўқотди, бу 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 20,3 мингтага кам.
Охирги 12 ой давомида ходимларнинг қисқаришидан компьютер тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи фирмалар (-27,4 минг иш ўрни), телекоммуникация компаниялари (-20 минг) ва контент-провайдерлар ходимлари (-5,4 минг) энг кўп зарар кўрган.