Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Боғча болангиз борми? Ҳар ой 618 минг сўм ёрдам пули олишингиз мумкин!

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

Оила Камбағаллар реестрида бўлиши шарт. Шунингдек:

▪ Боланинг ота ёки онаси ягона бўлиши (масалан, фарзанд фақат онаси билан яшайди);

▪ Бу ягона ота/она расман ишга жойлашган бўлиши керак (дафтарига иш жойи тушган бўлиши шарт);

▪ Фарзанд мактабгача таълим муассасасига (боғчага) қатнаётган бўлиши керак;

▪Фарзанд 3 ёшга тўлмаган бўлиши керак(агар эгизак бўлса иккаласига ҳам берилади).

Агар шу талаблар тўлиқ бажарилган бўлса, давлат томонидан ҳар ой 618 000 моддий ёрдам тўлаб берилади.

Моддий ёрдам олиш тартиби:

▪ my.gov.uz портали орқали электрон ариза бериш;

▪ “Инсон” марказига шахсан бориб ариза топшириш.

Киритилди: 11:52 03.08.2025. Ўқилди: 1666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!