Америкалик пойга машинаси ҳайдовчиси Крис Рашке Юта штатидаги тузли майдонларда жаҳон тезлик рекордини ўрнатишга уринаётганда вафот этди.
Бу ҳақда Жанубий Калифорния Тайминг ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 60 ёшли пойгачи 450 км/соат тезликка эришган, шундан сўнг у бошқарувни йўқотиб, ҳалокатга учраган. Шифокорлар Рашкени қутқаришга ҳаракат қилишди, бироқ у олган жароҳатлари туфайли вафот этди.