Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Долларино лақабли мафия раҳбари қўлга олинди

Долларино лақабли мафия раҳбари қўлга олинди

Италия мафиясининг Долларино лақаби остида танилган раҳбари Эмануэле Грегорини Колумбияда қўлга олинди, деб хабар берди NTK. Долларино икки йилдан буён қидирувда эди.

Уни мамлакат шимолидаги Картахенада ушлашди. Колумбия полицияси «Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси» дея таърифлаган Долларино Жанубий Америкадан Европага наркотиклар етказишда асосий шахслардан бири сифатида гумон қилинмоқда. Мафия раҳбарини қўлга олиш амалиётида бир нечта мамлакат полицияси ҳамкорлик қилди.

Долларино Картахенада полициядан яширинишга уринмай, эмин-эркин юргани учун қўлга тушди: дўконлар, ресторанлар ва спорт залларига борганида камераларга тушиб қолган.

У 2020 йилда италян мафияси пулларини ювишга алоқадорликда айбланиб Римда ҳам ҳибсга олинганди.

Киритилди: 04:58 24.03.2025. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!