Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Докторантлар диссертацияни вақтида ҳимоя қилса, илмий раҳбарларга 35 миллион сўмгача мукофот берилади

Докторантлар диссертацияни вақтида ҳимоя қилса, илмий раҳбарларга 35 миллион сўмгача мукофот берилади

Ўзбекистонда илмий фаолиятни рағбатлантиришга қаратилган янги тартиб жорий этилмоқда.

Унга кўра, докторант ўз диссертациясини белгиланган муддатда муваффақиятли ҳимоя қилган тақдирда, унинг илмий раҳбарига пул мукофоти тўланади.

Мукофот миқдори диссертация турига қараб 40 ёки 80 баробар базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) этиб белгиланган. Бу эса амалда 15 миллион сўмдан 35 миллион сўмгача маблағни ташкил этади.

Мазкур чора илмий раҳбарларнинг масъулиятини ошириш, докторантларни сифатли тайёрлаш ва илмий даражаларни ўз вақтида ҳимоя қилишни рағбатлантиришга қаратилган.

Мутахассислар фикрича, янги механизм мамлакатда илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш ҳамда юқори малакали илмий кадрлар тайёрлашга хизмат қилади.

Киритилди: Бугун 17:42. Ўқилди: 164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!