Доғистоннинг Кизилюрт туманидаги "Моздок - Казимагомед" магистраль газ қувурининг диаметри 1200 мм бўлган қисмида содир бўлган портлашдан кейин юзага келган алангали ёнғин ўчирилди.
Бу ҳақда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
"Алангали ёнғин ҳозирда ўчирилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ", дейилади баёнотда.
Қувурдаги ёнғин баландлиги 15 метрга етди. Нижний Чирюрт ва Гелбах қишлоқларидаги 310 та уй аҳолиси хавфсизлик учун эвакуация қилинди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда тозалаш ишларига 12 киши ва учта техника жалб қилинган.