Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Доғистонда бир эркак касалхонада шифокорларга пичоқ билан ҳужум қилди

Доғистонда бир эркак касалхонада шифокорларга пичоқ билан ҳужум қилди

Махачқалада бир киши касалхонада шифокорларга пичоқ билан ҳужум қилди ва икки кишини жароҳатлади.

Бу ҳақда Доғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

"Ҳужум Вишневский номидаги Республика клиник касалхонасининг тез тиббий ёрдам бўлимида содир бўлган. Травматолог ва жарроҳ жароҳатланган. Юз ва томоқдан жароҳат олган жабрланувчилардан бири реанимацияда", дейилади баёнотда.

Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Республика бўйича Тергов департаменти маълумотларига кўра, жиноий иш қўзғатилган.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, касалхонага ташриф буюрувчилардан бири шахсий адоват туфайли икки тиббиёт ходимининг ҳаётий органларига пичоқ билан жароҳат етказган. Ҳужумчи касалхона қўриқчилари томонидан қўлга олиниб, полицияга топширилган.

Киритилди: 10:20 24.04.2026. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!