Россия ҳарбий кучлари 29 мартга ўтар тунда Днепрга зарба берувчи дронлар билан ҳужум уюштирди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, тўртта хусусий уй бутунлай ёниб кетди, яна камида 10 таси зарар кўрди. Бундан ташқари, бир нечта кўп қаватли уйлар ва бошқа бинолар, омборхоналар ҳамда автомобилларга шикаст етди.
Ушбу ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 21 киши тан жароҳати олди. Жабрланганларнинг 13 нафари шифохонага ётқизилди.
"29 мартга ўтар кечаси Украинага Россиянинг 172 та дрони ҳужум қилди. 94 та дрон уриб туширилди, яна 69 та дроннинг жойлашуви аниқланмади. Днепропетровск, Харков ва Суми вилоятлари зарар кўрди", дейюя баёноти берди Украина Қуролли кучлари.