Испаниянинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги “Tutukon Neo ичиш учун эритма 250 мл” препаратининг “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти” талаблари бузилганини маълум қилди.
Шу сабабдан Ўзбекистон Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази препаратнинг мамлакатга кириб келган бир қанча серияларини муомаладан қайтариб олишни бошлаган.