Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Диққат! Автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинди

Диққат! Автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим бекор қилинди

1 январдан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ЙҲХБда ундириладиган йиғимлар бекор қилинди. Ҳозирга қадар янги автомобил харид қилинганда шартнома нархининг 3 фоизи миқдорида йиғим тўланарди.

2022 йил 1 январдан кучга кирган «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим назарда тутилмаган. Бундан келиб чиқадики, 2022 йил давомида бундай йиғим ундирилмайди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий изоҳ берди.

Шу вақтгача янги (фойдаланишда бўлмаган) автотранспорт воситалари бўйича харид қилиш нархининг 3 фоизи миқдорида йиғим ундирилар эди (масалан, 100 миллион сўмлик машина учун 3 миллион сўм, 300 миллион сўмлик бўлса, 9 миллион сўм).

Иккиламчи бозордан машина харид қилинганда эса ишлаб чиқарилган йилига қараб, ҳар бир от кучи учун 29,7 минг сўмгача йиғим ундирилган. Масалан, ишлаб чиқарилганига 3 йил тўлмаган 100 от кучига тенг машинани сотиб олганлик учун деярли 3 миллион сўм йиғим тўланарди.

Энди шу йиғимлар 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Киритилди: 22:14 08.01.2022. Ўқилди: 3120 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!