Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Фабрицио Романо: "Реал" Винисиусга келажаги бўйича хабар йўллади

Фабрицио Романо: "Реал" Винисиусга келажаги бўйича хабар йўллади

"Реал" ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтиришга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Мадрид клуби футболчига янги келишув тузишни истаётганини маълум қилган. Бу "қаймоқранглилар"нинг якуний қарори ҳисобланади.

Қайд этилишича, энди қарор бразилиялик футболчининг ўзига боғлиқ. "Реал" расмий музокараларни бошлаш учун форварддан жавоб кутмоқда.

Киритилди: 06:45 20.01.2026. Ўқилди: 2186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар