Агентлик тақдим қилган рўйхатда жами 49 та давлат бор бўлиб, улар орасида Европа давлатларининг аксарияти, шунингдек, Ўзбекистон, Россия, Беларус, Украина, Исроил, Саудия Арабистони, Покистон, Уммон ва бошқа мамлакатлар мавжуд. Рўйхатда Еврокомиссия алоҳида кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳозирча барча давлатлар ҳам таклифнома олганини расман эълон қилмаган ва рўйхат тўлиқ эмас.
Рўйхатда Хитой йўқ. Бироқ AFP маълумотларига кўра, Пекин ушбу кенгашга таклиф қилинганини тасдиқлаган. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилган.
Агентлик, айрим давлатлар кенгаш фаолияти шартларини қайта кўриб чиқишни сўраган бўлсалар ҳам, Доналд Трамп Тинчлик кенгаши низомини 22 январ, пайшанба куни Давос Халқаро иқтисодий форумида имзолашни режалаштираётганини ёзган.