Бу ҳақда РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров вазирликнинг 2025 йилдаги фаолиятига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Лавров дунёдаги халқаро тартиб ҳақида тўхталиб, шундай фикр билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир халқаро муносабатларда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва Жаҳон савдо ташкилоти фаолиятига асос бўлиб келган умумий қоидалар деярли ишламай қўйган.
"Ғарб учун қулай бўлган дунё тартибини белгилаб турган барча қоидалар йўққа чиқарилган. Ҳозир эса “ким кучли бўлса, ўша ҳақ” ўйини кетмоқда", деган у.
“Биз бутун глобал тартибда чуқур ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқдамиз. Сўнгги 10 йилда Ғарб халқаро ҳуқуққа, унинг асосий, асл талқинида, қоидаларга асосланган дунё тартиби ҳақидаги ўз концепцияси билан фаол қарши чиққани жуда таъсирли. Бу атама энди бутунлай ишлатилмай қолгани жуда таъсирли”, дея қўшимча қилди Лавров.