Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Адам Қодировнинг аҳволи оғирми?

Адам Қодировнинг аҳволи оғирми?

Маълумотларга кўра, Адам Қодиров оғир аҳволда, ҳушсиз ҳолатда шифохонага етказилган.

У Грознийдаги республика шифохонасида ётибди. Жабрланувчи реанимация қилиниб, Москвага олиб кетишга тайёрланмоқда.

Манбаларга кўра, Қодиров кортежи катта тезликда ҳаракатланган, бир неча автомобил ЙТҲ «иштирокчиси» бўлган, бир неча киши жароҳатланган.

Ҳалокатдан кейин Грозний шаҳрини ёпиб қўйишди. Хусусан, Қодиров олиб борилган шифохона йўллари ёпилган.

18 ёшли Адам Қодиров - Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг энг машҳур фарзандларидан бири. У Чеченистон хавфсизлик кенгаши котиби ва республика ИИВ куратори ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 14:35. Ўқилди: 1099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!