Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

“Девони луғотит турк” асосида “Умумтуркий луғат” яратилади

“Девони луғотит турк” асосида “Умумтуркий луғат” яратилади

Жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Конференцияда ЮНЕСКО, Туркий Академия, Туркий давлатлар ташкилоти ва бошқа қатор халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этмоқда.

Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев “Девони луғотит турк”нинг илмий доиралар ва жамоатчилик томонидан чуқур ўрганиш лозимлигини таъкидлаб, унинг замонавий туркий тилларнинг ривожланишидаги алоҳида аҳамиятини қайд этди.

Шунингдек, “Девони луғотит турк” асосида “Умумтуркий луғат”ни яратишни таклиф қилди.

Маълумот учун: “Девони луғотит турк” асари туркий халқларнинг тили, тарихи, географияси ва маданиятига оид илк ёзма энциклопедия ҳисобланади.

Киритилди: 22:29 24.06.2024. Ўқилди: 1093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!