Ҳиндистон пойтахти Деҳли маъмурияти ҳавонинг ўта даражада ифлосланиши сабабли 17-декабр кунидан бошлаб шаҳарда қатъий чекловларни жорий қилди. Унга кўра:
🔹 сўнгги экологик стандартларга жавоб бермайдиган эски дизелли юк машиналарининг шаҳарга кириши тақиқланади;
🔹 барча хусусий ва давлат идоралари ходимларининг 50 фоизи масофадан (онлайн) ишлашга ўтказилади;
🔹 барча турдаги қурилиш ишлари, жумладан, давлат аҳамиятига молик лойиҳалар ҳам вақтинча тўхтатилади;
🔹 мактабларда ўқиш гибрид (ҳам онлайн ҳам анъанавий) шаклга ўтказилади.
Бундан ташқари, қурилиш ишлари тўхтатилгани сабабли, кунлик иш ҳақига қараб кун кўрувчи қурилиш ишчиларига 10 000 рупий (тахминан 110 доллар) миқдорида бир марталик компенсация тўлаб берилади.