Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Де Брюйнега Саудия Арабистонидан йилига 24 млн евро таклиф қилишди

A A A
Де Брюйнега Саудия Арабистонидан йилига 24 млн евро таклиф қилишди

Бельгия терма жамоаси етакчиси Кевин Де Брюйне ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этади.

"Интер Майами" футболчи учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Америка клуби Де Брюйнега 2027 йилгача мўлжалланган ва яна 3 йилга узайтириш имконияти бўлган шартнома тайёрламоқда. Хабарларга кўра, "Интер Майами" "Манчестер Сити" сардори учун катта маблағ сарфлашга тайёр ва бу борада катта ишни амалга оширишга ҳам улгурди.

Бундан ташқари Кевинга Саудия Арабистонидан ҳам қизиқиш бор. Саудия Арабистонининг иккинчи лигаси аъзоси "Неом" 33 ёшли бельгияликка йилига 24 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб ва Де Брюйне вакиллари ўртасида музокаралар бошланган, аммо якуний қарор ҳозирча қабул қилинмаган. Чунки ўйинчининг ўзи ҳамон АҚШ вариантини ўргганиб чиқмоқда, сабаби Майамидаги ҳаёт тарзи унга ва оиласига кўпроқ мос тушган бўларди.

Киритилди: 10:42 11.04.2025. Ўқилди: 538 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!