Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Даврон Файзиев Абдуқодир Ҳусанов масаласига ойдинлик киритди

Даврон Файзиев Абдуқодир Ҳусанов масаласига ойдинлик киритди

ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди.

"Манчестер Сити"нинг охирги ўйинларида Ҳусанов захирада қолгач, мухлисларимизда хавотир кучайиб борди. Бу эса ўз навбатида турли фаразларни келтириб чиқарди. Ижара, трансфер, Пеп билан келишмовчилик ва ҳоказо. Вазият қандайлигини билиш учун Абдуқодирнинг яқинлари билан гаплашдим.

Аслида нима бўляпти? Биринчи навбатда айтиб ўтаман, Гвардиола билан ҳеч қандай шахсий ва профессионал даражада зиддият йўқ. Аксинча, Пеп машғулотларда доимий тарзда унга эътибор қилади, позицияси бўйича тактик кўрсатмалар беради. Ишончи сўнмаган. Жисмоний жиҳатдан ҳам Ҳусановда ҳозир муаммо, пасайиш йўқ. Ўйинларда тушмаётганига сабаб - соғлом рақобат.

Яна бир ёш ҳимоячи О’Райли чап қанотда кетма-кет учрашувларда голлар ва ассистлар қайд этгач, Йошко Гвардиол марказга ўтказилди. Рубен Диаш лидер сифатида марказий ўнг ҳимоячи сифатида ҳаракат қилмоқда. Пеп шу вариантни қўллагач, "Сити" қаторасига ютишни бошлади. Нафақат Гвардиола, аксарият мураббийлар натижа бўлиб турган жойда ротация қилмайди. Айниқса ҳимояда. Қолаверса, мавсум якунида "Сити"нинг йўқотадиган ҳар битта очкоси клубни Чемпионлар лигасидан маҳрум қилиши мумкин. Бугун ютса ва ҳимоя яхши ўйнаса эртага яна шулар тушади. Бу нормал жараён.

Абдуқодир Ҳусановда ҳали имкон бўлади, ишонинг. Ўзининг ёндошуви позитив, пайт пойлаяпти. Фейк хабарларни ўқиб қолса, балки кайфияти бироз бузилиши мумкин, лекин у ўқимайди. Сиз ҳам фақат ишончли манбаларни кузатинг", — дея ёзди Даврон Файзиев.

Киритилди: 17:28 23.04.2025. Ўқилди: 1244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!