Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Давр банк» фойдасига 1.139 млн сўм ундирув бўйича АЁҚШ бинолари хатланди

«Давр банк» фойдасига 1.139 млн сўм ундирув бўйича АЁҚШ бинолари хатланди

Молиявий мажбуриятларнинг бажарилмаслиги қонуний оқибатларга олиб келиши муқаррар. Фарғонада яна бир йирик кредит қарздорлиги бўйича ижро иши бошланди, бу сафар эътибор марказида Олтиариқ туманидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаси (АЁҚШ) турибди.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2024 йил 25 декабрдаги қарорига асосан, "МБ.О." МЧЖдан "Давр банк" фойдасига 1 миллиард 139 миллион сўм кредит қарздорлиги ундирилиши лозим.

Ушбу йирик қарзни қоплаш мақсадида, ижро ҳужжати бўйича гаровга қўйилган ва қўшимча жавобгар М.П.га тегишли бўлган мулкка эътибор қаратилди. Гап Олтиариқ тумани Шарқ маҳалласида жойлашган, қиймати 1 миллиард 100 минг сўмга баҳоланган АЁҚШ бино ва иншоотлари ҳақида кетмоқда.

Мазкур АЁҚШ бино ва иншоотлари рўйхатга олиниб, хатланди. Эндиликда Мажбурий ижро бюроси томонидан қарзни ундириш мақсадида бу мулкни аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 09:45 18.07.2025. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!