Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Давлатимиз раҳбари “Eldridge Industries” компанияси билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Давлатимиз раҳбари “Eldridge Industries” компанияси билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 октябрь куни “Eldridge Industries” компанияси ҳаммуассиси, раиси ва бош ижрочи директори Тодд Боэлини қабул қилди.

Учрашувда АҚШнинг мазкур етакчи корпорацияси билан йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз етакчиси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Хусусан, тоғ-кон саноати, металлургия, қурилиш соҳаларидаги шерикликни кенгайтириш ҳамда шаҳар инфратузилмасига рақамли ечимларни жорий этиш назарда тутилмоқда.

Музокаралар якунида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

“Eldridge Industries” активларни бошқариш, суғурта, кўчмас мулк, инфратузилма, технологиялар, спорт ва медиа соҳаларида фаолият юритувчи АҚШнинг инвестициявий холдингидир. Бошқарувида қиймати 75 миллиард доллардан зиёд активлар мавжуд.

Киритилди: 19:00 23.10.2026. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!