Янги жорий этилган хизмат орқали ваколатли органларнинг давлат хизматлари юзасидан қабул қилган маъмурий ҳужжатлари устидан шикоят йўллаш тартиби соддалаштирилди. (https://my.gov.uz/uz/service/1243) Бу орқали низолар судгача бўлган тартибда кўриб чиқилади.
Аризани Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги Апелляция кенгаши кўриб чиқади.
Ариза тушган кундан бошлаб 15 кун ичида ўрганиб чиқилади. Қўшимча ўрганиш талаб этилса, бу муддат 1 ойгача узайтирилиши мумкин.
Давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Ҳозирча хизмат тартибини белгиловчи вақтинчалик низом 2026 йил 1 июлгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида кўрсатиладиган айрим турдаги давлат хизматларига нисбатан қўлланилади. Агар эксперимент муваффақиятли ўтса, бу хизмат бутун республика бўйлаб жорий этилади.