Шу йил 1 августдан бошлаб давлат ташкилотларида ходимларнинг тана вазни индекси (BMI) мунтазам назорат қилинади. Бу чора соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш доирасида жорий этилмоқда.
Ҳар иш куни белгиланган вақтда жисмоний машқлар ўтказилади, ташкилот ҳудудида спорт зоналари ташкил этилади. Ходимларнинг тана вазни спорт тарғиботчилари томонидан ўлчаниб, hrm.argos.uz платформасига киритиб борилади.
Шунингдек, давлат ташкилотлари ошхоналарида соғлом овқатланиш жорий этилиб, ширинликлар, ёғли ҳамда хамирли таомлар савдоси чекланади.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб барча ходимлар йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади.