Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Давлат харидларини амалга ошириш тартиби муҳокама марказида

Давлат харидларини амалга ошириш тартиби муҳокама марказида

Жорий йилнинг 14-центябр куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Молия ва молиявий технологиялар» ҳамда «Бюджет ҳисоби ва ғазначилик» кафедралари профессор-ўқитувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси мутахассислари томонидан семинар-тренинг ташкил этилди.

Таъкидлашича, дунёда давлат харидлари ўртача ялпи ички маҳсулотнинг 13–20 фоизини ташкил этади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коррупция туфайли давлат харидларининг 10 дан 25 фоизгача бўлган қиймати йўқолади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон давлат харидлари тизимида ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Давлат харидлари тизими ягона платформа орқали амалга оширилмоқда. Бу эса ортиқача харажатларни қисқатирибгина қолмай, бюрократия ва коррупцион ҳолатларни олдини олишга ҳам хизмат қилмоқда.

Ўтказилган тренингда ана шу тизим ҳақида батафсил маълумот берилди.

«Давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини амалга ошириш тартиби» деб номланган тренинг давлат харидлари тизими, аввалги ва ҳозирги вақтдаги фарқли жиҳатлари бўйича маъруза қилинди. Амалий кейслар орқали тушунтириш берилди.

Семинар якунида бу каби ҳамкорликдаги тадбирларни мунтазам ташкил этиб бориш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт соҳалари учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-62-сон Қарорининг ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши эътироф этилди.

Мадинабону Абдуллаева, ТДИУ катта ўқитувчиси

Киритилди: 22:07 16.09.2024. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!