Давлат чегарасини ноқонуний бузиб ўтган шахсга хукм ўқилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси "Х.Ғ.И." Қозоғистондаги жиноий гуруҳ аъзолари билан 1000 АҚШ доллар эвазига уни давлат чегарасидан ноқонуний равишда ўтказиб қўйишларини келишиб олади.
Шундан сўнг, "Х.Ғ.И" уларнинг кўмагида давлат чегарасини ноқонуний равишда Бўстонлиқ тумани Оқтош қишлоғи орқали кесиб ўтган вақтида чегарачилар томонидан қўлга олинади.
Натижада, унга нисбатан Бўстонлиқ тумани ЖИБ суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми "б" банди билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.