Бугун 13 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Дарвозабон билан тўқнашиб кетган футболчи вафот этди

Дарвозабон билан тўқнашиб кетган футболчи вафот этди

21 ёшли футболчи Перу Кубоги ўйинида дарвозабон билан тўқнашганидан сўнг вафот этди.

Фожиали воқеа "Реал Титан" жамоаси футболчиси Хелар Гонсалес Алтамирано иштирок этган ўйинда юз берди. Улар "Дефенсор Нуева Кахамарка"га қарши майдонга тушишган эди. Учрашувнинг 70-дақиқасида Гонсалес рақиб дарвозабони билан ҳаводаги тўп учун курашаётиб, бош қисмига кучли зарба олди.

Дарвозабоннинг зарбаси шу қадар кучли бўлдики, Хелар ҳушини йўқотиб ерга қулади. Унга ҳеч қандай реакция бўлмагач, жамоадошлари зудлик билан тез ёрдам чақиришди. Футболчи касалхонага олиб кетилди, бироқ икки кундан сўнг оғир жароҳатлар туфайли вафот этди.

Шифокорларнинг маълум қилишича, футболчининг ўлимига сабаб — дарвозабон билан тўқнашув вақтида олган зарбадан келиб чиққан мия артериясининг ёрилиши бўлган.

Киритилди: 22:56 10.04.2025. Ўқилди: 4491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!