Данияда ўтказилган “Danish Travel Show – Ferie For Alle 2026” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари стенди ҳам намойиш этилди.
Ўзбекистон вакиллари тақдим этган маҳсулотлар скандинавиялик ва бошқа хорижий иштирокчилар, жумладан таниқли актёр ва маданият арбоблари орасида катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, даниялик машҳур актёр, шоумен ва телебошловчи Мелвин Какуза (Melvin Kakooza) Ўзбекистон павильонига ташриф буюриб, мамлакатимизнинг туризм салоҳияти билан яқиндан танишди. У павильонда намойиш этилган фото ва видео материаллар, тарихий ёдгорликлар тасвирлари ҳамда миллий ҳунармандчилик буюмларига алоҳида қизиқиш билдирди.