Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Дания Украинага 645 миллион евролик ёрдам пакети ажратади

Дания Украинага 645 миллион евролик ёрдам пакети ажратади

Дания Украинага умумий қиймати 645 миллион евро бўлган йирик ёрдам пакетини тақдим этади. Унинг таркибига F-16 қирувчи самолётлари учун 20 миллиметрли ўқ-дорилар ҳам киради.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, мазкур ўқ-дорилар Украинага реактив "Шаҳид" дронларини уриб тушириш учун зарур.

Шунингдек, Дания дронлар ишлаб чиқариш учун қарийб 200 миллион евро ажратади. Бундан ташқари, қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун ҳам алоҳида маблағлар тақдим этилади.

"Херсон вилояти учун алоҳида энергетик ёрдам пакети ҳам мавжуд. У ерда энергетика соҳасида вазият оғир эканини айтиб, ёрдам сўрадим.

Шунингдек, бизга зарур бўлган F-16 самолётлари учун катта миқдордаги ўқ-дорилар масаласини алоҳида муҳокама қилмоқдамиз. Гап 800 мингта ўқ-дори ҳақида кетмоқда. Бу олти ойга етади.

Даниядаги учрашув давомида улар ушбу масалани ҳал қилиб беришга келишиб олдик. Бунинг учун улардан жуда миннатдорман", — деди Зеленский.

Украина президентининг маълум қилишича, келаси ҳафта бўлиб ўтадиган "Рамштайн" форматидаги навбатдаги учрашувга тайёргарлик ҳам бошланган.

Зеленский Украинага айни пайтда бир вақтнинг ўзида ҳавода ҳаракат қилаётган самолётлар сонини ҳозирги кўрсаткичга нисбатан 2,5 баробар ошириш зарурлигини ҳам таъкидлади.

"Яъни ҳужжатларда буларнинг барчаси бор. Аммо самолётлар доимий равишда таъмирда бўлади, чунки F-16'лар анча эскирган.

Бу масала устида америкаликлар билан ҳам ишлашимиз керак. Биз айнан шу билан шуғулланяпмиз

Киритилди: 23:43 14.11.2026. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар