Даниянинг Føtex, Netto ва Bilka супермаркетлари харидорларга Европада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни танлашда қулайлик яратиш мақсадида бир неча кундан бери Европа маҳсулотларини ўз нархлари белгиларида юлдузча билан белгилаб келмоқда. Бу, жумладан, АҚШ президенти Доналд Трампнинг савдо сиёсатига норозилик сифатида қилинмоқда.
DPA ахборот агентлиги буюртмаси билан YouGov Германия аҳолиси ўртасида сўров ўтказди. Респондентларнинг тўртдан уч қисми бундай белгиларни ўз мамлакатларида кўришни хоҳлайди. Респондентларнинг 47 фоизи бундай ташаббусни "тўлиқ", яна 30 фоизи "кўпроқ қўллаб-қувватламоқда".