Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво ҳукм суради?

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво ҳукм суради?

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Фақат Фарғона водийси вилоятларида шанба, 31 май куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати шанба куни 28-31 даражагача, якшанба куни 32-35 даражагача аста-секин кўтарилади.

Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида шамол 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шанба куни 28-30 даража, якшанба куни 29-31 даража бўлади.

Прогнозларга кўра, бу йил ёз қуруқ ва бир оз иссиқ об-ҳаво билан бошланади. 1—7-июнь кунлари республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати аста-секин 35-38 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40 даражагача кўтарилади.

Киритилди: 16:07 30.05.2025. Ўқилди: 1058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!