Бугун 30 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Даҳшат!!! Наманганда 9 ойлик ҳомиладор аёлнинг 70% қисми куйиб кетди

Даҳшат!!! Наманганда 9 ойлик ҳомиладор аёлнинг 70% қисми куйиб кетди

Маълум қилинишича, Наманганда ҳомиладор аёл куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Миллар” дастури хабар қилди.

Аёл ҳолатни қуйидагича изоҳлади.

"Овқат қилаётган пайтимда газбаллон ёниб кетди. Бу ҳолат "плита" ва газбаллон ўртасида юз берди. Сўнгра тезда қўшниларим шифохонага олиб келишди. Фарзандимни ўзим жарроҳлик амалиётисиз дунёга келтирдим. Фарзандим соғлом",- дейди жароҳатланган аёл.

Шифокорнинг маълум қилишича, аёл 70% куйиш жароҳати билан шифохонага келган.

"Аёл 35 ҳафталик ҳомиладор бўлганлиги учун зудлик билан гинеколог чақирилди. Ҳозирда аёл жароҳатининг 35% қисми битиш жараёнида. Буткул тузалиши учун 2 йил вақт кетар экан. Болакайнинг аҳволи эса яхши",- дейди шифокор.

Киритилди: 16:42 14.04.2025. Ўқилди: 1102 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!