Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хоразмда мактаб директори ўқувчи қизларни сочидан тортиб калтаклади

A A A
Хоразмда мактаб директори ўқувчи қизларни сочидан тортиб калтаклади

Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат шу йилнинг 7 апрель куни содир бўлган бўлиб, шу куни мактаб директори дарс вақтида 11-синф хонасига кириб, бир неча қизларни сочини йиғмаганлиги сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ беради ва бунинг ортидан уларнинг бири билан жанжаллашиб кетган.

Ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун “Ҳайфсан“ интизомий жазо чораси қўлланилган.

Киритилди: 05:34 29.04.2025. Ўқилди: 3625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!