Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди

Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи Ж.А. тадбиркор И.Т.дан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:06 18.03.2024. Ўқилди: 588 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!