Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Cуперкомпютер «Бавария» Бундеслига янги мавсумининг асосий фаворити бўлолмайди

A A A
Cуперкомпютер «Бавария» Бундеслига янги мавсумининг асосий фаворити бўлолмайди

Opta статистик порталининг суперкомпютери «Байер» жамоасини Бундеслига янги мавсумининг асосий фаворити деб ҳисобламоқда.

Сунъий интеллект Леверкузен клубининг навбатдаги марта чемпион бўлиш имкониятини 49,1 фоизга баҳолаган. «Бавария»нинг бу борадаги имконияти эса 21,3%га тенг.

«Боруссия» Дортмунд ва «Лейпциг»нинг имкониятлари деярли бир хил баҳоланган - 12,9% ва 12,5%. Сўнгги даъвогар «Штутгарт»даги кўрсаткич 4,1%га тенг.

«Холштайн Кил», «Бохум» ва «Санкт-Паули» турнирни тарк этиш учун асосий номзодлар сифатида келтирилган.

Маълумот учун, Германия чемпионати 23 август кунидан старт олади.

Киритилди: 23:55 14.08.2024. Ўқилди: 1004 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!