Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Чирчиқда 17 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди. Бунга мураббийси айбдорми?

A A A
Чирчиқда 17 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди. Бунга мураббийси айбдорми?

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди. 6 кундан бери қидирилаётгани айтилмоқда. Бу ҳақида “Миллар” дастурида хабар қилинди.

Жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент вилояти ФВБга Бўзсув каналининг маълум қисмида вояга етмаган 17 ёшли йигит чўмилаётган вақтида чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан зудлик билан қутқарувчилар ҳолат жойига етиб борган.

“Миллар” дастурига мурожаат қилган ўсмирнинг онаси шундай дейди: “Болам 6 кундан бери йўқ. У Чирчиқ шаҳридаги "спорт школада" ўқир эди. Ўзим Олмалиқ шаҳриданман. У уша ерда мактабга қатнаб юрарди. Унинг тренерлари 3-4 та бола билан чўмилишга борган. Нега у мени боламни сўрамасдан олиб чиқади ва тақиқланган жойда чўмилтиради? Ўғлимни қидирилишига кўпроқ ходим бириктирилишини сўрайман, илтимос”. Ҳозирда қидирув қутқарув ишлари давом этмоқда. Мурожаатда кимда-ким ушбу болани кўрса ФВВ га хабар бериш сўралади.

Киритилди: 13:48 02.08.2024. Ўқилди: 2191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!