Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.K.” МЧЖ раҳбари С.Л. ва иш бошқарувчиси М.А. “Сарбозор” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконларида умумий баҳоси 156,2 млн сўмлик турли номдаги жами 2 317 дона истеъмолга яроқсиз 🍾алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.